...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг энг йирик бозорларини солиқчилар текширувдан ўтказмоқда


13:51, 22.01.2019 Жамият
 9 484

77 ҳолатда ҳужжатсиз фаолият юритаётганлиги ва 3 ҳолатда истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулотлар сотилаётганлиги аниқланган.

Пойтахт Тошкентнинг Ўрикзор, Чилонзор буюм бозори, Қатортол савдо комплекси ва Чорсу бозорларида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси мониторинг ўтказди.
 
Унда 127 ҳолатда тўлов терминалларидан фойдаланмаслик, 104 ҳолатда назорат касса машиналарини ишлатмаслик, 77 ҳолатда ҳужжатсиз фаолият юритаётганлиги ва 3 ҳолатда истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулотлар сотилаётганлиги аниқланган.
 
Мониторинг давомида нақд пул тушумларини банк кассаларига топширмаслик, назорат касса машинасини носоз ҳолатга келтириш, фискал хотирадаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, назорат касса машиналарини йўқотиш орқали товар айланмалари тўғрисидаги маълумотномаларни сохталаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилмоқда.
 
Ўрикзор бозорида 13 нафар тадбиркорнинг фаолиятида ўтказилган хронометраж (кўздан кечириш) тадбирида жорий йил январь ойининг ўтган 20 кунида ўртача тушум 14,6 миллион сўмни ташкил этган. Ўрганиш кунида эса бир кунлик тушум 112,5 миллион сўмни яъни олдинги кунларга нисбатан қарийб 8 бараварга ошди.
 
Мисол учун, ушбу ҳудудда савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор О.Салимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) банк кассасига кунига ўртача 551,1 минг сўм савдо пули топшириб келган бўлса, хронометраж кўздан кечириш тадбири ўтказилган куни тушум 8030,3 минг сўмни ташкил этди. Бу олдинги кунларга нисбатан 15 бараварга кўп демакдир.
 
Эслатиб ўтамиз, тўлов терминали ва назорат касса машиналарини белгиланган тартибда ишлатмаганлик учун Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача, тўлов терминали орқали тўловларни қабул қилишни рад этиш энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида ҳамда Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан, савдодан тушган нақд пул маблағларини банк кассаларига топширмаслик, яширилган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима ҳамда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, деб баҳоланади.

Теглар:Ўрикзор Чорсу Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар