...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси илк бор муҳожирларга ҳам эшикларини очди


13:09, 03.08.2016 Спорт
 2 784

Асосан, Африка ва Яқин Шарқ минтақасидан чиққан 10 нафар спортчи ўзининг нимага қодир эканини Олимпиадада исботламоқчи.

Жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада мусобақаларида муҳожирлар жамоаси ҳам иштирок этади. 1896 йилдан буён ўтказиб келинаётган Олимпиада мусобақалари тарихида биринча марта муҳожирлардан иборат жамоа бошқа давлат спортчилари билан куч синашади. 
 
Ҳар бир иштирокчи Олимпиадада қатнашиш учун жуда мушкул йўлни босиб ўтган. Улар уруш, одам ўғирлаш, тақиблардан қочиб, тинч ҳаётга интилган шахслардир. Баъзилари эса болалигиданоқ оиласидан ажралган, уйлари вайрон бўлган ва яшаб турган қишлоқларининг кули кўкка совурилган. Улар ўз ватанларида очликка, тутқунликка дучор бўлган. 
 
Муҳожирлар Олимпиадада муваффақиятли иштирок этмоқчи ва ўз ватанларини мажбуран тарк этган қочоқлар қалбига озгина бўлсада таскин бериш истагидалар.


 
Муҳожирлардан иборат жамоада 10 нафар спортчи бор. Уларнинг икки нафари суриялик сузувчилар, икки киши Конго Демократик Республикасидан чиққан дзюдочилар, бир нафари эфиопиялик марафончи ва беш нафари Жанубий Судан давлатидан чиққан югурувчилардир. 
 
Бу спортчиларга 15 кишидан иборат мураббий ва техник ходимлар ёрдам беради. 
 
Муҳожирлар жамоасининг якуний таркиби Африкадаги Дадааб ва Какума, Европадаги бир қатор қочоқлар лагерида истиқомат қилаётган 43 нафар спортчи орасидан саралаб олинди.
 
Қуйида муҳожирлар жамоасининг аъзолари ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Рами Анис 25 ёшда. 


 
Рами Суриянинг Алеппо шаҳрида ўсиб улғайган. У 14 ёшидан сузиш билан шуғулланган. “Сузиш менинг ҳаёти… Сув ҳавзаси эса уйимдир”, дейди Рами. 
 
Мамлакатдаги нотинчлик туфайли унинг оиласи Рамини Истанбулга, акасининг олдига юборишга мажбур бўлган. “Мен иккита камзул, иккита кўйлак ва иккита шимдан иборат кичик сумка билан йўлга чиқдим”, дея таъкидлади у.
 
“Мен Туркияда бир неча ой туриб, уйга қайтаман деб ўйлаган эдим.  Аммо ойлар йилларга уланди”, дейди спортчи. Рами Истанбулда Галатасарой спорт клубида сузиш билан шуғулланган.
 
Йоланде Мабика 28 ёшда. 


 
Йоланде Мабика болалигидаёқ ота-онасидан ажралган. У Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасада уйидан ажралган,  қаровсиз болалар уйида яшаган. Бу ерда у дзюдо спорти билан шуғуллана бошлаган. 
 
“Дзюдо менга ҳеч қачон пул бермаган, аммо у менга кучли қалб берди”.
 
Паоло Амотун Локоро 24 ёшда. Жанубий суданлик югурувчи.


 
Юсра Мардини 18 ёшда. Суриялик сузувчи.


 
Йиеч Пур Биел 21 ёшда. Жанубий суданлик югурувчи.


 
Росе Натҳике Локонйен 23 ёшда. Жанубий суданик югурувчи.


 
Пополе Мисенга 24 ёшда. Конго Демократик Республикасидан дзюдочи.


 
Йонас Кинде 36 ёшда. Эфиопиялик марафончи.


 
Анжелина Надаи Лоҳализ 21 ёшда. Жанубий суданлик югурувчи.


 
Жеймс Ньянг Чиенгжек 28 ёшда. Жанубий судан югурувчи.


 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Рио-де-Женейро Олимпиада Муҳожирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!