...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида депутат Кушербоевга ҳурматсизлик учун мансабдорларга ҳайфсан берилди


11:44, 04.02.2019 Жамият
 4 399

Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Тошкент вилояти Зангиота туманида сайловчилар билан ўтказган учрашуви ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб, қанча илтимос қилишига қарамай, ҳокимлик учрашувга бирор вакилини юбормагани, одамлар билан учрашишга ҳокимликдагиларнинг юзи ва сабри йўқлигини айтганди.
 
Янгийўл шаҳрида эса депутат билан учрашув ҳақида одамларга хабар берилмаган. Кушербоевни бўш зал қаршилаган.  У ижтимоий тармоқларда бу ҳолатларга нисбатан қаттиқ эътироз билдирганди.
 
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бугун, 3 февраль куни ўтказилган йиғилишда мазкур масалага тўхталган. ЎзАнинг қайд этишича, “Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу”, деган вилоят ҳокими.
 
Мажлисда Олий Мажлис депутатига, халқ вакилига ҳурматсизлик қилингани, ташкилий йўналишда хато-камчиликка йўл қўйгани учун бир қатор раҳбарларга интизомий жазо чоралари белгиланган. Аниқлаштирилича, икки ҳудуд ташкилий назорат бўлими раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинган.​​

Теглар:Расул Кушербоев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ғуломжон Ибрагимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар