...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар масаласи Олий Мажлисда муҳокама қилинди


14:01, 24.10.2018 Жамият
 3 740

10 000 дан зиёд овоз тўплаган ушбу жамоавий мурожаатда депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бугун, 24 октябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда “Mening fikrim” веб-портали орқали келиб тушган “Туманлар ва шаҳарлар кўчаларида вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида”ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хабар қолдирди.
 
Хабарда айтилишича, 10 000 дан зиёд овоз тўплаган ушбу жамоавий мурожаатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўрнатилган амалдаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш ҳақидаги таклиф баён этилган.
 
Маълумотда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини қўллашга ва светофорларга оид амалдаги давлат стандартлари 1986 ва 1991 йилларда қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда йўл ҳаракатини тартибга солинишини тўлиқ таъминлай олмаётганлиги билдирилган.



Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда серқатнов чорраҳалардаги транспорт ва пиёдалар светофорларини вақт ўтишини тескари ҳисобловчи индикаторлар билан жиҳозланган транспорт ва пиёдалар светофорларига босқичма-босқич алмаштириш бўйича тегишли идоралар ва ҳокимликлар билан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янгиланган “Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари”, “Светофорлар” стандартларини илғор ҳорижий ва халқаро тажрибани инобатга олиб ишлаб чиқиб тасдиқлаши кераклиги бўйича топшириқлар берилган қарор қабул қилди. 

Теглар:Расул Кушербоев Светофор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар