...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон президенти сентябрь ойи сўнггига қадар Истамбулда даволанади


16:19, 20.09.2016 Олам
 3 036

Атамбаев касал бўлишига қарамай МДҲдаги ҳамкасблари билан спорт комплексига борди.

Аввал хабар берганимиздек, Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев соғлиғидаги муаммоси туфайли БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясига ташрифини бекор қилган эди. Шифокорлар Президентни чуқурлаштирилган текширувдан ўтказиш лозим деган хулоса беришган.
 
Шу сабабли президент Матбуот хизмати Атамбаев 2016 йил 20 сентябрь кунидан бошлаб қисқа таътил олганини  маълум қилди. Таътил шу йилнинг 1 октябргача давом этиши мумкин. Бу давр мобайнида давлат раҳбари Истанбулда даволанади.
 
Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбаев 17 сентябрь куни МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида 60 ёшни қарши олган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Алмазбек Атамбаев Қирғизистон МДҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!