...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда террорчиликда гумон қилинган минглаб ўқитувчилар ишдан бўшатилди


13:44, 20.09.2016 Олам
 2 402

Айни вақтда ўқитувчилар устидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Айби тасдиқланмаган 500 нафар педагог яна мактабга қайтишга муваффақ бўлган.

Жорий йилнинг 15 июль куни Туркияда давлатга қарши тўнтариш ўтказилганди. Мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған сиёсатига қарши чиққан минглаб ҳарбийлар чиқиши халқ ёрдамида босилганди. Бу воқеага алоқадор дея 16 мингга яқин киши ҳибсга олинди. Мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияси ҳаракати тўхтатилди. Юздан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолиятига чек қўйилди.
 
“Vesti” агентлигининг бугунги хабарида Туркияда яна 28 минг нафар ўқитувчилар ўз ишидан озод этилгани маълум қилинди. “Россия 24” телеканалининг хабарига кўра, террорчиликка алоқадор деб гумон қилинган яна 10 минг педагог ҳам вақтинча ўз вазифасидан бўшатилган.
 
Айни вақтда ўқитувчилар устидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Айби тасдиқланмаган 500 нафар педагог яна мактабга қайтишга муваффақ бўлган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!