...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Трампнинг талабини қабул қилди


18:46, 15.01.2019 Олам
 8 095

Трамп ва Эрдўған телефонда музокара олиб борди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан Сурияга алоқадор тарихий келишувга эришганини маълум қилди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар берди.
 
“Ўйлашимча, АҚШ президенти Дональд Трамп билан Сурия бўйича тарихий ҳамфикрликка эришдик. Туркия ўзига боғлиқ барчасини бажаради”, деган Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари қаршисидаги нутқида.
 
Туркия президенти Сурия шимолида буфер зона ташкил қилинишини ҳам маълум қилган.
 
“АҚШ президенти Трамп телефон мулоқоти давомида Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетишини яна бир бор таъкидлади. Биз Сурия бўйича барча масалаларда ҳамкорликни давом эттиришга келишдик, шу жумладан, Туркия томонидан барпо этиладиган хавфсиз ҳудуд бўйича ҳам”, деган Туркия президенти.
 
Аввалроқ, Трамп Америка қўшинларини Суриядан олиб кетгач, расмий Анқара суриялик курдларга ҳужум қилса, АҚШ Туркия иқтисодини барбод қилиш билан таҳдид қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Туркия Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!