...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп СССР парчаланишини Афғонистондаги уруш билан боғлади


11:44, 03.01.2019 Олам
 8 057

АҚШ президенти расмий Москва толиблардан бўладиган террорчилик хавфи сабаб бу кампанияни бошлаб тўғри қилганини ҳам таъкидлаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп СССРнинг парчаланишига Афғонистондаги уруш сабаб бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда у “Fox News” телеканали эфирида айтиб ўтган.
 
“Россия Совет Иттифоқи бўлганди. Уни Афғонистон Россия қилди. Негаки улар Афғонистонда урушиб, камбағаллашиб қолди”, деган Америка етакчиси.
 
У расмий Москва толиблардан бўладиган террорчилик хавфи сабаб бу кампанияни бошлаб тўғри қилганини ҳам таъкидлаган. Трамп ҳозирда Афғонистондаги вазиятни АҚШдан ташқари Россия, Ҳиндистон, ва Покистон ҳам бошқариб турганини қўшимча қилган.
 
Маълумот учун, СССР қўшинлари 10 йил давомида (1979-1989 йиллар) Афғонистон ҳудудида жанг қилган. Расмий маълумотларга кўра, шу вақт ичида 15 минг нафар Иттифоқ аскарлари ҳалок бўлган. 53 минг аскар яраланган ва улардан 10 мингги ногирон бўлиб қолган. Совет Иттифоқи қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан кейин ҳам бу ерда фуқаролар уруши тўхтамаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Совет Иттифоқи Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!