...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон президенти ўзи куйлаган бешта қўшиқдан иборат тўплам чиқарди


15:18, 07.07.2016 Олам
 3 239

Алмазбек Атамбаев 2017 йилда бўладиган президентлик сайловларидан сўнг, ижодий фаолият билан шуғулланмоқчи.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев рус тилида бешта қўшиқдан иборат тўпламни тақдим этди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизматига ҳавола қилаётган ТАСС хабар бермоқда.
 
“Давлат раҳбари ўзининг юбилейида муаллифлик қўшиқларини CD-дискда ёзишга ва яқинларига совға сифатида беришга қарор қилди”,  дейилади хабарда.
 
Қўшиқлар Эрнист Уметалиев томонидан президент саройида дам олиш кунида ёзилди. “Овоз ёзиш жараёнининг ўзига тахминан бир соат вақт кетди. Август ойида ҳам президент қирғиз тилида бешта қўшиқ ёзишни режалаштирмоқда”,  дейди матбуот хизмати.
 
Хабарда ёзилишича, Атамбаев 2017 йилги президентлик сайловларидан сўнг, бирорта ҳам давлат мансабида ишламасликни ва ижодий фаолият билан шуғулланишни ният қилган.
 
Бир неча кун олдин интернетда Атамбаевнинг гитара чалиб,  куйлаган “Судьбе назло” қўшиғи тарқалган эди. Бугун, 7 июль санасида унинг яна бир қўшиғи ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди. Ашуланинг бошланашида Атамбаев талабалик даврида ансамблда соло-гитара чалгани ҳақида сўзлаб берган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Алмазбек Атамбаев Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!