...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон президенти девонининг раҳбари — бош вазир бўлди


11:40, 26.08.2017 Олам
 2 341

Парламент Сапар Исаковни бош вазир сифатида тасдиқлади.

25 август куни Қирғизистон Республикаси парламенти мамлакат президенти девонининг бошлиғи Сапар Исаковни бош вазир лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда “knews.kg” нашри хабар берди.
 
Парламент сессиясида 108 нафар депутат рўйхатдан ўтказилган бўлиб, лавозимга тайинлаш масаласини 90 нафар депутат қўллаб-қувватлаган бўлса, 5 нафар депутат қарши овоз берган.
 
Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков октябрь ойида мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзод сифатида расман рўйхатдан ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Жўқорғу Кенешга 25 августга қадар ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлашни топширган эди.
 
Маълумот учун, Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг 15 октябрь кунига белгиланган бўлиб, Қирғизистон Республикаси конституциясига кўра мамлакат президенти бир марта олти йиллик муддатга сайланади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қирғизистон Бош вазир Сапар Исаков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!