...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ Бош вазир давлатга деярли 1,5 млн доллар зарар келтирганликда айбланди


19:53, 10.01.2019 Олам
 10 622

МХДҚнинг Бош тергов бошқармаси собиқ ҳукумат раҳбарига нисбатан ЖКнинг 303-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилган.

Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Сапар Исаковга нисбатан Давлат тарих музейини таъмирлаш бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берган.
 
Унинг маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 31 декабрь куни МХДҚнинг Бош тергов бошқармаси собиқ ҳукумат раҳбарига нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 303-моддаси 2-қисми билан (оғир оқибатларга олиб келувчи коррупция) айблов эълон қилган.
 
2016 йилда Қирғизистон ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) ўртасида Давлат тарих музейини тўла таъмирдан чиқариш ва музейнинг янги экспозициясини қуриш бўйича келишув тузилган. Унга кўра, TIKA уч йил давомида грант асосида 15 млн доллар ажратиши керак бўлган. Аммо Сапар Исаков ва унинг атрофидаги баъзи амалдорлар таъмирлаш ишларини 2017 йил 31 августгача тамомлашини талаб қилиши натижасида турклар бу ишдан воз кечади.
 
Натижада ҳукумат бюджетдан қўшимча маблағ ажратиб, қурилишни битказиши керак бўлиб қолади. Шу вақтгача турклар билан келишувга кўра 4 млн доллар ўзлаштирилган бўлган.
 
Сапар Исаков музейнинг янги экспозициясини қуриш учун Германия компаниясини жалб қилинган. Немис компанияси қиммат нархларда турли экспонат ва ускуналар етказиб берган. Мамлакат ичкарисида арзон нархларда мавжуд маҳсулотларнинг Германиядан келтирилиши ҳам давлатга қимматга тушган. Бундан ташқари, немис компанияси билан шартноманинг сомда эмас, еврода тузилиши сабабли курс ўзгариши ҳисобига яна йўқотишлар бўлган.
 
Шу тариқа Исаков ва бошқа амалдорларнинг жиноий ҳаракати давлатга жами 101 млн 690 минг 800 сом (1 млн 455 минг 868  доллар) зарар келтирган.
 
Таъкидланишича, музей реконструкцияси ҳозиргача тугалланмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Сапар Исаков Бишкек ИЭСни модернизация қилишдаги коррупцион жиноят сабабли ҳибсга олинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қимрғизистон Сапар Исаков Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!