...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро ҳокимлиги бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди


16:26, 24.01.2019 Жамият
 12 357

Коррупцион ҳолат юзасидан икки кишига нисбатан жиноий иш очилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди.
 
Ҳокимлик бўлим бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги, кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Коррупция Бухоро вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар