...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон коррупция рейтингида пастлади


15:41, 29.01.2019 Жамият
 4 359

Мамлакат ўтган йилдагига нисбатан кўпроқ балл тўплаганига қарамай, рейтингда пастлаган.

Коррупцияга қарши халқаро ташкилот Transparency International 2018 йил учун Коррупцияни ҳис қилиш индексини эълон қилди.
 
Ўзбекистон 100 баллик индексда 23 балл олган. Бу ўтган йилдагига қараганда 1 балл кўп. Аммо мамлакат умумий рейтингда бир поғона пастлаб, 180 мамлакат орасидан 158-ўринни эгаллаган.
 
0 балдан (коррупцияни ўта юқори даражаси) 100 балгача (коррупциянинг ўта паст даражаси) бўлган шкалада баҳоланади. Рейтинг эксперт ва бизнеснинг мамлакатдаги коррупция тўғрисидаги фикри асосида тузилади.
 
Рейтингда Дания биринчи ўринни эгаллади, иккинчи - Янги Зеландия. Учинчи поғонани Финляндия, Сингапур, Швеция ва Швейцария бўлишиб олди.
 
Рейтингда сўнгги уч ўринни Сомали, Жанубий Судан ҳамда Сурия эгаллаб турибди.
 
Марказий Осиё бўйича энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда - 124-ўрин. Туркманистонда энг ёмони - 161-поғона.
 

 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Коррупция Рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар