...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Ўзбекистон билан алоқаларни юксак даражада баҳолади


15:33, 21.04.2016 Олам
 5 085

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахром Ашрафханов Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди.

Кеча, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахром Ашрафханов Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия президенти дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарлари олдидаги нутқида Ўзбекистон билан муносабатларни юксак баҳолади ва алоқаларни янада чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдорлигини қайд этди.  “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида ШҲТнинг Уфа Саммити қарорларини амалга ошириш, жумладан, ташкилот таркибини кенгайтириш бўйича Тошкентнинг сай-ҳаракатларини” Россия қўллаб-қувватлаши таъкидланди, дейилади хабарда. 

Теглар:Владимир Путин Ўзбекистон-Россия ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!