...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуролли кучларнинг 30 нафарга яқин офицери Россияга боради


17:00, 31.01.2019 Жамият
 3 093

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Челябинск вилоятида малака ошириб келади.

Ўзбекистон Қуролли кучларининг 30 нафарга яқин офицери Россиянинг Челябинск вилоятидаги танк дивизияси базасида ҳарбий малака оширишдан ўтади. Бу ҳақда журналистларга Марказий ҳарбий округ командири генерал-лейтенант Александр Лапин маълум қилган.
 
“Халқаро ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ Ўзбекистоннинг 27 нафар офицери февраль-март ойларида Челябинск вилояти Урал танк дивизияси базасида малака оширадилар. Ўзбекимтонлик ҳамкасбларимизнинг малака ошириш вақтида қўшинлар ҳаракатланишининг янгича усулларига урғу берамиз, жумладан, ҳам кундузи, ҳам кечаси дронлар ва диверсиявий разведка гуруҳлари билан жанг қилиш каби”, деган Лапин.
 
Маълумот учун, 2018 йилнинг февраль ойида Россиянинг Марказий ҳарбий округида Ўзбекистон Республикаси Тошкент ҳарбий округи ҳарбийлари малака оширган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Қуролли кучлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар