...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-Россия

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахром Ашрафханов Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади.

Кеча, 25 апрель куни Президент Ислом Каримов ўтирган самолёт “Внуково-2” аэропортига бориб қўнди.

Ислом Каримов ва Владимир Путин учрашувининг асосий тадбирлари 26 апрель куни Кремлда бўлиб ўтди.

Ислом Каримов ва Владимир Путин учрашувида икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорлиги ва уни ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама этилди.

Томонлар маданият, илм-фан, таълим, спорт ва туризм соҳалари бўйича ўзаро алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Президент Ислом Каримовнинг Россияга бўлган ташрифи чоғида Ўзбекистон делегацияси икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бешта муҳим ҳужжатга имзо чекдилар.

ТИВга Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденов ташриф буюрди.

23 май куни Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади.

23 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров 24 май куни Президент Ислом Каримов билан учрашди.

Тавсия


Видео ва Фото

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар