...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия ўртасида навбатдаги ҳудудларо ҳамкорлик форуми ўтказилади


14:02, 26.12.2018 Жамият
 1 224

2019 йилда бўлиб ўтадиган бизнес форумнинг санаси тез орада эълон қилинади.

Жорий йилнинг 18-20 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар павильонида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик I Форуми ўтказилган эди.
 
Ўзбекистон ва Россия 2019 йилда ўтказиладиган навбатдаги ҳудудлараро бизнес-форумига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилган.
 
Неъматовга кўра, Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари Россия Федерациясига мунтазам бориб келишмоқда. Хусусан, Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси Челябинскда, Фарғона вилоятиники Уфада, Тошкент вилояти делегацияси эса Оренбургда бўлиб қайтишган.
 
2019 йилда бўлиб ўтадиган бизнес форумнинг санаси тез орада эълон қилинади.

Теглар:Ўзбекистон-Россия Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар