...
МЕНЮ
ONLINE TV

ПФЛ МTРK билан келишиб олди, энди нима бўлади?


18:13, 24.03.2018 Спорт
 3 585

Биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси Суперлига клубларининг айримларидан Марокашга футболчилар олиб кетишди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси тақвимидаги биринчи ўзгариш ФИФА кунлари сабаб рўй берди.
 
Миллий терма жамоа мураббийлари штаби “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” клубларидан уч нафардан зиёд футболчини Марокашга олиб кетгач, мазкур жамоалар Регламентда кўрсатилгани бўйича ўйинлар вақтини ўзгартиришни сўраб, ПФЛга мурожаат қилишди.
 
Тўғри, Марокашга қарши беллашув бўлиб ўтиши декабрь ойидаёқ маълум бўлиб улгурганди. Аммо унда миллий терма жамоа мураббийлар штаби терма таркибига қайси клубдан кимларни жалб этиши маълум эмасди. ПФЛ эса мураббийлар номидан иш тутиб, тахминий тақвимни тузиб чиқа олмас экан.
 
Кейинроқ ЎФА Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини масаласида ҳам келишувга эришди. Унгача эса май ойида ЖЧ-2018 нинг яна бир иштирокчиси Эронга қарши учрашув ўтказиш ҳал этилганди. Мазкур ўйинлар ФИФА кунларига тўғри келмайди. Демак, тақвимда ўзгартириш қилишга эҳтиёж бордек кўринган. ПФЛ эса имкониятига яраша иш тутган. Бу ерда ортиқча изохнинг ҳожати йўқ.
 
“Яна бир гап шундан иборатки, бунда бир жиҳатга эътиборни қаратиш лозим. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари бўйича келишувга эришган рақибларнинг барчаси Россия мундиалида иштирок этади.
 
Уларга қарши ўйинлар биринчи галда футболчиларга маҳорат  мактаби вазифасини ўтаб беради. Қолаверса, ЎФАнинг халқаро майдондаги имиджига ижобий таъсир кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, тақвимдаги ўзгаришларни ОАВ ҳамда футбол мухлислари тўғри тушунишларини истардик”, дейилади ПФЛ Матбуот хизмати хабарида
 
2019 йилги мавсумда Осиё Кубоги, Осиё ўйинлари, Жаҳон чемпионати каби мусобақалар тақвимга таъсир ўтказмайди.  ПФЛ 2018 йилги тақвимни тузишда ЖЧ-2018 учрашувларини интизор кутаётган ўзбекистонлик футбол мухлисларининг талаб ва истакларини биринчи режага олиб чиққан ҳамда Суперлига ўйинларини бу вақтда параллел ўтказмаслик борасида қарор чиқарган.
 
Юқоридаги мусобақалар режага таъсир ўтказмайдиган 2019 йилда эса ЎФА ҳам ўртоқлик учрашувларини ФИФА кунларига белгилаш йўлида иш олиб боради. Натижада ПФЛ ҳам барча жиҳатларни олдиндан инобатга олиб, тақвим ўзгармаслиги учун интилади.
 
Қуйидаги тақвим ўзгаришларида Уругвай ҳамда Эронга қарши ўйинлар инобатга олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг формати ўзгараётгани ҳам тақвимда ўз ифодасини топганлиги бўйича маълумот кейинроқ берилади. Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клубларнинг учрашувлари ва Суперлига марказий ўйинларининг иложи борича яхшироқ кун ва соатларга белгиланиши масаласи қайта кўриб чиқилди.
 
Албатта, “Спорт” телеканали ҳамда МТРК раҳбариятининг таклифлари ҳам тақвим ўзгаришида инобатга олинди. 2018 йилги мавсумдан бошлаб “Спорт” телеканали Суперлиганинг барча ўйинларини жонли кўрсатишга ҳаракат қиляпти.
 
Бироқ тақвимдаги зичлик сабаб баъзи тур беллашувлари икки кунда ўтиши кўрсатилганди. Янги тақвимда шундай турлар нисбатан камайтирилди.
 
Шунингдек, телеканал иш режасига ҳалал бериши мумкин бўлган жиҳатлар ҳам инобатга олинди. Эндиликда Бухоро ва Навоий, шунингдек, водий клублари иштирокидаги учрашувлар бир кунга тўғри келмайди. Бу жиҳат учрашувлар трансляцияси масаласига ижобий таъсир кўрсатади. Келишувнинг асосий сабабларидан бири ҳам айнаш мана шу омил бўлди деб айта оламиз.
 
“ПФЛ ҳамда ЎФА футбол биринчи галда мухлислар учун ўйналиши керак деб ҳисоблайди ҳамда улар учун қулайлик туғдирадиган ишларни амалга оширишда давом этади”, дея ёзади ПФЛ расмий саҳифаси.
 
Суперлиганинг ўзгартириш киритилган тақвими демак, қуйидагича:
 
2 апрель (душанба).  ОЧЛ.
“Насаф” – “Персеполис” (Эрон)
3 апрель (сешанба). ОЧЛ.
“Ал-Вахда” (БАА) – “Локомотив”
5-тур
5 апрель (пайшанба)
"Нефтчи"  – "АГМК"                    18:00
"Қизилқум"  – "Бунёдкор"           20:00
6 апрель (жума)
"Металлург"  – "Сўғдиёна"          18:00
"Бухоро" – "Пахтакор"                 20:00
7 апрель (шанба)
"Локомотив"  – "Қўқон-1912"      18:00
"Навбаҳор"   – "Насаф"                 20:00
6-тур
11 апрель (чоршанба)
"Сўғдиёна" – "Навбаҳор"             18:00
"Бунёдкор"  – "Металлург"          18:00
"Насаф" – "Локомотив"               20:00
12 апрель (пайшанба)
АГМК – "Қўқон-1912"                  18:00
"Пахтакор"  – "Қизилқум"           18:00
"Нефтчи"  – "Бухоро"                   20:00
15-16 апрель
Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал.
16 апрель (душанба). ОЧЛ.
“Ал-Васл” (БАА) – “Насаф”
17 апрель (сешанба). ОЧЛ.
“Локомотив” – “Зобахан” (Эрон)
7-тур
19 апрель (пайшанба)
"Бухоро" – АГМК
"Металлург" – "Пахтакор"
20 апрель (жума)
"Қизилқум" – "Нефтчи"
"Навбаҳор" – "Бунёдкор"
21 апрель (шанба)
"Локомотив" – "Сўғдиёна"
"Қўқон-1912" – "Насаф"
8-тур
24 апрель (сешанба)
"Нефтчи"  – "Металлург"
"Бухоро" – "Қизилқум"
25 апрель (чоршанба)
"Пахтакор"  – "Навбаҳор" 
"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912"
26 апрель (пайшанба)
АГМК – "Насаф"
"Бунёдкор"  – "Локомотив"
9-тур
29 апрель (якшанба)
"Навбаҳор"   – "Нефтчи"
"Қизилқум"  – АГМК
"Локомотив"  – "Пахтакор"
30 апрель (душанба)
"Насаф" – "Сўғдиёна"
"Қўқон-1912" – "Бунёдкор"
"Металлург"  – "Бухоро"
10-тур
4 май (жума)
"Бунёдкор"  – "Насаф"
"Нефтчи"  – "Локомотив"
5 май (шанба)
"Қизилқум"  – "Металлург"
"Бухоро" – "Навбаҳор" 
6 май (якшанба)
"Пахтакор"  – "Қўқон-1912"
АГМК – "Сўғдиёна"
7,8,9 май. ОЧЛ. 1/8 финал.Дастлабки учрашувлар.
11-тур
10 май (пайшанба)
"Локомотив"  – "Бухоро"
"Металлург"  – АГМК
11 май (жума)
"Қўқон-1912" – "Нефтчи"
"Насаф" – "Пахтакор"
12 май (шанба)
"Навбаҳор"   – "Қизилқум"
"Сўғдиёна" – "Бунёдкор"
14, 15, 16 май. ОЧЛ 1/8 финал. Жавоб учрашувлари.
17 май (пайшанба).
Ўртоқлик учрашуви. Эрон - Ўзбекистон
 
Иккинчи давра
 
12-тур
20 май (якшанба)
"Насаф" – "Нефтчи"
АГМК – "Бунёдкор"
21 май (душанба)
"Сўғдиёна" – "Пахтакор"
"Қўқон-1912" – "Бухоро"
22 май (сешанба)
"Локомотив"  – "Қизилқум"
"Навбаҳор"   – "Металлург"
13-тур
25 май (жума)
"Бухоро" – "Насаф"
"Нефтчи"  – "Сўғдиёна"
"Пахтакор"  – "Бунёдкор"
26 май (шанба)
"Навбаҳор"   – АГМК
"Металлург"  – "Локомотив"
"Қизилқум"  – "Қўқон-1912"
29-30 май.
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал.
14-тур
2 июнь (шанба)
"Локомотив"  – "Навбаҳор"   
АГМК – "Пахтакор"
"Сўғдиёна" – "Бухоро"
3 июнь (якшанба)
"Насаф" – "Қизилқум"
"Қўқон-1912" – "Металлург"
"Бунёдкор"  – "Нефтчи"
7 июнь (пайшанба)
Ўртоқлик учрашуви. Уругвай - Ўзбекистон
 
15-тур
10 июнь (якшанба)
"Бухоро" – "Бунёдкор"
"Навбаҳор"   – "Қўқон-1912"
11 июнь (душанба)
"Қизилқум"  – "Сўғдиёна"
"Нефтчи"  – "Пахтакор"
12 июнь (сешанба)
"Локомотив"  – АГМК
"Металлург"  – "Насаф"
14 июнь – 7 июль.  ЖЧ-2018.
16-тур
8 июль (якшанба)
АГМК – "Нефтчи"
"Пахтакор"  – "Бухоро"
"Насаф" – "Навбаҳор" 
9 июль (душанба)
"Сўғдиёна" – "Металлург"
"Бунёдкор"  – "Қизилқум"
"Қўқон-1912" – "Локомотив"
10-11 июль. ЖЧ-2018
12-13 июль
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал
14-15 июль. ЖЧ-2018
17-тур
17 июль (сешанба)
"Қўқон-1912" – АГМК
"Локомотив"  – "Насаф"
"Қизилқум"  – "Пахтакор"
18 июль (чоршанба)
"Металлург"  – "Бунёдкор"
"Бухоро" – "Нефтчи"
"Навбаҳор"   – "Сўғдиёна"
22-23 июль
Ўзбекисотон Кубоги.  Ярим финал. Дастлабки учрашувлар.
18-тур
27 июль (жума)
АГМК – "Бухоро"
"Бунёдкор"  – "Навбаҳор" 
28 июль (шанба)
"Сўғдиёна" – "Локомотив"
"Насаф" – "Қўқон-1912"
29 июль (якшанба)
"Нефтчи"  – "Қизилқум"
"Пахтакор"  – "Металлург"
19-тур
3 август (жума)
"Насаф" – АГМК
"Локомотив"  – "Бунёдкор"
4 август (шанба)
"Қўқон-1912" – "Сўғдиёна"
"Қизилқум"  – "Бухоро"
5 август (якшанба)
"Навбаҳор"   – "Пахтакор"
"Металлург"  – "Нефтчи"
8-9 август.
Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. Жавоб  учрашувлари.
20-тур
12 август (якшанба)
АГМК – "Қизилқум"
"Пахтакор"  – "Локомотив"
13 август (душанба)
"Нефтчи"  – "Навбаҳор" 
"Бунёдкор"  – "Қўқон-1912"
14 август (сешанба)
"Бухоро" – "Металлург"
"Сўғдиёна" – "Насаф"
21-тур
17 август (жума)
"Локомотив"  – "Нефтчи"
"Қўқон-1912" – "Пахтакор"
18 август (шанба)
"Навбаҳор"   – "Бухоро"
"Металлург"  – "Қизилқум" 
19 август (якшанба)
"Сўғдиёна" – АГМК
"Насаф" – "Бунёдкор"
22-тур
24 август (жума)
"Бухоро" – "Локомотив"
"Нефтчи"  – "Қўқон-1912"
25 август (шанба)
"Пахтакор"  – "Насаф"
АГМК – "Металлург"
 
26 август (якшанба
"Қизилқум"  – "Навбаҳор" 
"Бунёдкор"  – "Сўғдиёна"
27, 28, 29 август.  ОЧЛ. Чорак финал
30 август (пайшанба)        
Захира куни
4-турдан қолдирилган АГМК – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув муддати кейинроқ маълум қилинади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ПФЛ МТРК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!