...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Ўзбекистон Професионал футбол лигасининг логотипи ўзгарди


19:44, 16.02.2018 Спорт
 3 230

Янги логотип барча профессионал клублар фаолиятига жорий этилади.

Ўзбекистон Професионал футбол лигасида янги раҳбарият келганидан сўнг, бир қатор ўзгаришлар кузатилди.
 
Жумладан, ЎзПФЛнинг амалдаги логотипи янгиланди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Ўзбекистон футбол ассосиациясида олиб борилган ислоҳотларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси логотипини замон талаблари даражасида янгилашдан иборат бўлган эди 
 
Аввал танлов эълон қилингач, ЎзПФЛга кўплаб муаллифлардан турли кўринишдаги логотиплар келиб тушди.
 
ЎзПФЛ қошида тузилган махсус комиссиянинг хулосасига кўра қуйидаги логотип танлаб олинди ва ЎзПФЛнинг расмий логотипига айланди.
 
Демак, мазкур логотип барча профессионал клублар фаолиятига жорий этилади.
 
Клубларнинг расмий хатида, спорт кийимида, стадион баннери ва бошқа фаолиятида ушбу логотип акс эттирилади.
 
Яқин орада ЎзПФЛнинг расмий сайти ҳам янгича кўриниш олада ва албатта, унда янги логотип ҳам акс эттирилади”, - дейилади хабарда.


 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎзПФЛ логотип 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!