...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонандалар Шаҳзода ва DJ Piligrim Ўзбекистон ПФЛнинг Испаниядаги элчилари этиб тайинланди


19:01, 22.10.2018 Спорт
 7 248

Улар Тошкентда илк марта ташкил этиладиган “Оммавий Эль-Класико” тадбирида иштирок этади.

Жорий йилдан бошлаб  Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Испания Ла лигаси билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганди.
 
Ҳар икки ташкилот ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликда ўтказиладиган турли тадбир, мусобақалар ҳамда семинарларга жамоатчилик эътиборини янада орттириш, қолаверса, икки мамлакатнинг спорт ҳамда санъат намоёндалари ўртасида ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Испания Ла лигаси билан ҳамкорлик доирасидаги ўз элчиларини тайинлади.
 
Унга кўра, Ўзбекистоннинг икки машхур санъаткорлари – хонандалар Шаҳзода ҳамда DJ Piligrim (Илҳом Йўлчиев) Ла лига билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг элчиларига айланди.


 
Эндиликда Ла лига ҳамда ПФЛ томонидан ҳамкорликда ташкил этиладиган турли спорт тадбирларида Шаҳзода ва DJ Piligrim мунтазам равишда иштирок этади ва ёш авлодни спортга, хусусан футболга меҳр қўйишда ўз хиссаларини қўшади. 
 
Икки санъаткор 28 октябрь куни Тошкентда илк марта ташкил этиладиган “Оммавий Эль-Класико” тадбирида иштирок этади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Шаҳзода DJ Piligrim Ўзбекистон ПФЛ Ла лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!