...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги тайинланган элчи Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиғини топширди


19:26, 22.10.2018 Жамият
 2 328

Учрашувда икки давлат ўртасида ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Финландия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Мария Элина Лиивалани қабул қилди.
 
Яқиндагина Финландия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Мария Элина Лиивала Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиғини топширди.
 
Абдулазиз Комилов Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади. Унга юқори ва масъулиятли лавозимда самарали фаолият кўрсатишини тилади.


 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Финландия кун тартибининг муҳим масалалари муҳокама қилинди ҳамда турли соҳалардаги, жумладан, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
 
Учрашувда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Абдулазиз Комилов Ўзбекистон – Финландия Мария Элина Лиивала 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар