...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионати ўйинлари Ўзбекистонда кўрсатиладими? Саволга ЎзМТРК раҳбари аниқлик киритди


14:24, 27.03.2018 Спорт
 8 510

Ўзбекистон МТРК раҳбари Алишер Хўжаев Нодавлат телеканалларни ҳамкорликга чақирди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбари Алишер Хўжаев  ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали жорий йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати трансляциясини сотиб олиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, ЎзМТРК раҳбари бошқа нодавлат телеканалларни ҳамкорликликни йўлга қўйишга ҳам чақирган.
 
“Ўзбекистон МТРК спорт мусобақаларининг ёритиш тизимини қайта кўриб чиқмоқда. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.


 
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳам бу борада қўйилаётган замонавий талабларга ҳамоҳанг тарзда ўз эфирларида спорт мусобақаларини кенг ёритиш бўйича фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқади.
 
Хусусан, футбол бўйича миллий чемпионат ва миллий терма жамоа иштирокидаги халқаро учрашувларни тўғридан-тўғри трансляцияси қилиш учун ижодий ва техник-технологик ишлар янгидан ташкил этиш келишиб олинди.
 
Ўзбекистон МТРК томонидан футбол мухлислари учун жуда қизиқарли бўлган миллионлар ўйини ҳисобланган футбол бўйича Жаҳон, Осиё, Европа чемпионатлари ва Европа давлатларининг миллий чемпионатлари учрашувларини трансляция қилиш, жумладан тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳуқуқларини олиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
 
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон МТРКнинг мазкур ҳуқуқларни олишдан мақсади фақат даромад олиш эмас, балки турли даражадаги футбол учрашувларини тўғридан тўғри трансляция орқали миллионлаб мухлисларнинг спорт ўйинларига бўлган қизиқишини қондириш ва футболни халқимиз орасида янада оммалаштиришдир.
 
Футбол трансляциясидан тушган маблағларни МТРК асосан трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун сарфланган харажатларни қоплашга йўналтиради.
 
Ўзбекистон МТРК юқоридаги кўрсатилган ҳуқуқларини республикадаги бошқа Нодавлат телеканаллари билан бўлишишга тайёрлигини билдиради.
 
Шу билан бирга ҳуқуқларни харид қилишда биргаликда иштирок этишга таклиф қилади. Бунда телеканалларнинг ўзлари томонидан ҳамкорликда олинган ўйинларни трансляция қилишдан тушган даромадлари ўша телеканалнинг ўзида қолади”, дея ёзган Алишер Хўжаев.
 
Демак, бундан хулоса чиқариш мумкинки, жаҳон чемпионатини Ўзбекистондаги трансляцияси ЎзМТРК ва нодавлат телеканаллар ҳамкорлигида сотиб олиниши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Алишер Хўжаев ЎзМТРК ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!