...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва ЖЧда туристлардан қанча фойда кўргани маълум бўлди


09:46, 18.07.2018 Олам
 15 525

Чемпионат давомида пойтахтга жами 3,8 миллион турист келган.

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши вақтида пойтахт Москва шаҳри туристлардан қанча даромад кўргани ҳисоблаб чиқилди.
 
Маълум бўлишича, Москва чемпионат давомида 19 миллиард рубль фойда кўрган, шундан 13 миллиарди пойтахт бюджетига тушган.
 
“Москва бюджети 13 миллиард рублга яқин фойда олди. Буни нима билан солиштириш мумкин? “Лужники” стадиони бизга 25 миллиард рублга тушди”, дейди Москва мэри Сергей Собянин.
 
Мэр “Лужники” бу тоифа стадионларнинг энг арзони эканини таъкидлаган ва уни қуришга кетган маблағнинг ярми туристлар ҳисобидан қопланиб бўлганини қўшимча қилган.
 
Москвага келган мухлислар 96,6 миллиард рубль сарфлаганлар. Чемпионат давомида пойтахтга жами 3,8 миллион нафар турист келган.
 
Эслатиб ўтамиз, Россияда ўтган мусобақада Франция Хорватияни 4:2 ҳисобда енгиб чемпион бўлди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЖЧ-2018 Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!