...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида юқорилади


14:37, 10.08.2017 Спорт
 2 397

ОФКга аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 6-ўринни эгаллаб турибди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 579 очко билан 64-поғонага жойлашди.
 
Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 ўринга кўтарилди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 6-ўринни эгаллаб турибди. Эрон терма жамоаси 893 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.
 
Япония терма жамоаси (696) минтақада иккинчи ўринга чиқиб олди. Кучли учликка Австралия термаси (691) якун ясади. Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишиш мумкин.
 
1 (24). Эрон – 893 очко;
 
2 (44).Япония – 696 очко;
 
3 (45). Австралия – 691 очко;
 
4 (49). Жанубий Корея – 674 очко;
 
5 (59). Саудия Арабистони – 601 очко;
 
6 (64). Ўзбекистон – 579 очко;
 
7 (74). БАА– 459 очко.
 
8 (77). Хитой – 447 очко
 
9 (78). Қатар – 433 очко;
 
10 (80). Сурия –423 очко.
 
Бразилия терма жамоаси ФИФА рейтингида 1604 очко билан яна пешқадамга айланди.Германия 1549 очко билан иккинчи ўринга жойлашди. Кучли учликка Аргентина термаси (1399) якун ясаб берди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ФИФА рейтинги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!