...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоасига яна учта мураббий тайинланди


21:39, 15.03.2018 Спорт
 4 795

Терма жамоага чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса...

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 ва 27 март кунлари Африканинг иккита кучли терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
 
Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
 


Темур Кападзеда ҳали мураббийлик тажрибаси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан тузилган тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар кенгаши Темур Кападзега Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрлашга ёрдам беради.
 
Мураббийлар кенгашидан “Бунёдкор” клуби устози Миржалол Қосимов, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ва “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Темур Кападзедан иборат мураббийлар кенгаши бошчилигида Марокашга йўл олишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон миллий терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!