...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таркиб танланди: Терма жамоа Сенегал ва Марокашга 23 футболчи билан йўл олади


11:01, 19.03.2018 Спорт
 3 792

Эртага тонгда соат 09:15 да миллий терма жамоа аъзолари Истамбулга учишади.

Маълумки, шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жаҳон чемпионати иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар кенгаши мазкур ўртоқлик ўйинларига қуйидаги 23 футболчини жалб қилди:
 
Дарвазабонлар:
 
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)
 
Ҳимоячилар:
 
Рустамжон Ашурматов (“Бунёдкор”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Анзур  Исмоилов  (“Чан Чун Ятай” Хитой)
Ислом  Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Акром Комилов (“Бунёдкор”)
Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
 
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Сардор Мирзаев (“Локомотив”)
Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония)
Сардор Рашидов (“Локомотив”)
Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳужумчилар:

Тимурхўжа Абдухолиқов (“Ал-Сайлия”, Қатар)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)                
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан йиғинларга киришди. Терма жамоа футболчилар Тошкентдаги “Миран” меҳмонхонасида жойлашган ҳолда, “Пахтакор” стадионида машғулот олиб боришади.
 
Эртага тонгда соат 09:15 да миллий терма жамоа аъзолари Истамбулга учишади. У ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашга йўл олишади.
 
Аввалроқ, терма жамоани ушбу ўйинларга Темур Кападзе ва “Бунёдкор” клуби устози Миржалол Қосимов, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев олиб бориши ҳақида хабар бергандик.
 
Аммо “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе шахсий ишлари сабаб терма жамоа билан бирга сафарга бора олмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон миллий терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!