...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон клубларисиз ўтаётган ОЧЛда чорак финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда


16:18, 18.09.2018 Спорт
 1 516

Осиё Чемпионлар Лигасида 1/4 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилди.

ОЧЛнинг чорак финал ўйинлари “Ғарбий” ва “Шарқий” минтақа бўйича давом этмоқда.
 
Ғарбий минтақанинг дастлабки ўйинида Эроннинг “Персеполис” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Дуҳаил” клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этилгани боис, эронликлар яримфиналга йўл олишди.
 
Қайд этиш лозимки, “Персеполис” гуруҳ босқичида “Насаф” билан, “Ал-Дуҳаил” эса “Локомотив” билан куч синашган эди.
 
Ушбу минтақанинг иккинчи ўйини эса Қатарнинг “Ал-Садд” ҳамда Эроннинг “Истиқлол” жамоалари ўртасида кечди. Доҳада ўтган ўйинда кучлар тенг келди – 2:2. Теҳронда  ўтган дастлабки қарама-қаршиликда 1:3 ҳисобида зафар қучган “Ал-Садд” жамоасини мазкур  баҳсдаги дурранг натижа ҳам қаноатлантирди. Шу тариқа, “Насаф”  билан гуруҳ босқичида тўқнаш келган “Ал-Садд” иккинчи ярим финалчига айланди.
 
Шарқий минтақадаги ўйинлар эса бугун ва эртага бўлиб ўтади.
 
ОЧЛ, 1/4 финал, жавоб баҳслари
Ғарбий ҳудуд (17 сентябрь):

Персеполис (Эрон) – Ал-Дуҳаил (Қатар) – 3:1
Голлар: Ҳусайний (57), Ал-Бурайк (76 автогол), Менша (78) - Будиаф (33)
Дастлабки ўйин: 0:1
Ас-Садд (Қатар) - Истиқлол (Эрон) – 2:2
Голлар: Афиф (27), Бунеджаҳ (90+2 пен) – Бақирий (32), Табризий (49)
Четлатиш: Чашмий (50, Истиқлол)
Дастлабки ўйин: 3:1
Шарқий ҳудуд (18 сентябрь):

Тяньцзин Цюанзян (Хитой) – Кашима Антлерс (Япония) 
Дастлабки ўйин: 0:2
19 сентябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) – Чонбук Моторс (Жанубий Корея)
Дастлабки ўйин: 3:0
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ОЧЛ Персеполис Ал-Дуҳаил Ал-Садд Истиқлол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!