...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Локомотив”да ғалаба, аммо...


11:49, 04.04.2018 Спорт
 3 399

“Темирйўлчилар” 17 апрель куни Тошкентда “Зоб Аҳан”ни қабул қилади.

Аввал хабар берганимиздек, кеча Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси БААда “Ал Ваҳда” жамоасига қарши ўйин ўтказди.
 
Ушбу ўйин “темирйўлчилар”нинг йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Энди “Локомотив” ҳисобидаги очколар сонини олтитага етди.
 
Маълумот учун, “Локо” 17 апрель куни Тошкентда “Зоб Аҳан”ни қабул қилади. Агар “Локомотив” шу куни ғалаба қозонса, мусобақа плей-офф босқичига чиқади, ёки “Насаф” каби ОЧЛ билан хайрлашишига тўғри келади.
 
ОЧЛ. БАА. Абу-Даби.
“B” гуруҳи. 5-тур.
“Ал Ваҳда” – “Локомотив” 1:4.
Голлар: Сардор Мирзаев (4, 39), Санжар Шоаҳмедов (55), Аҳмед Рашид (автогол) - Ҳолиб Иброҳим (89).
 
“Ал-Ваҳда”: Муҳаммад Ал Шамси, Аҳмад Рашид, Ал Менҳали, Рим Чанг Во, Ҳолид Алдаҳани, Ҳамдан Ал Камол, Носир Абдулҳоди, Исмоил Матар, Мурад Батна, Себасьтян, Муҳамад Ал Акбари.
 
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Сардор Рашидов 73), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Игор Йелич, Санжар Шоаҳмедов.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Локомотив Ал Ваҳда ОЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!