...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова Ислом Каримов ҳақида иншолар танлови ғолибларини тақдирлади. Лола Каримова қаерда?


11:45, 04.04.2018 Жамият
 9 584

Тантанали тадбирга 20 нафар энг яхши деб топилган иншолар муаллифлари таклиф этилдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари жорий йилнинг 3 апрель куни тақдирланиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 3 апрель куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида иншолар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
22 январдан 22 февралга қадар ўтказилган танловда республикамизнинг 74 та олий ўқув юртининг 485 нафар талабаси иштирок этди.


 
Тантанали тадбирга 20 нафар энг яхши деб топилган иншолар муаллифлари таклиф этилдилар.
 
Улар даставвал Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қуйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Шундан сўнг талабалар “Бутун оламни жо қилган юрак” номли кўргазма экспозициясини кўздан кечиришди.
 
Тантанали маросимда ғолибларга мукофотларни Фонд Васийлик Кенгаши аъзоси, Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Фонд Бошқаруви Раиси Ботир Убайдуллаев топширди.
 
1-ўринни эгаллаган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг V-босқич талабаси Отабек Акромовга 7 000 000 сўмлик грант хамда Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки такдим этилди.


 
2-ўрин совриндори Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг V-босқич талабаси Малика Шорустамовага 6 000 000 сўмлик грант ва Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети топширилди.
 
3-ўринни эгаллаган Тошкент давлат юридик университетининг IV-босқич талабаси Нурбек Тошканов   5 000 000 сўмлик грант, хамда, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони билан такдирланди.
 
Ижодий ишлари юқори балл тўплаган 7 нафар иштирокчига рағбатлантирувчи совғалар, яъни Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари тақдим этилди.
 
10 нафар танлов голибларига Ўзбекистонда белгиланган энг кам иш ҳақининг 5-баробари миқдорида пул мукофоти, диплом ва махсус совғалар топширилди.


 
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизиИслом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева тақдирлаш маросимида иштирок этмади. У бугунгача АҚШда қолмоқда. 

Теглар:Ислом Каримов фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар