...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова бошчилигида навбатдаги китоб чоп этилди


13:51, 27.08.2018 Жамият
 3 721

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди мазкур китобнинг инглиз тилидаги нусхасини нашр этиш устида иш олиб бормоқда.

Ўтган йили Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда абрбанди усулидаги тўқувчилик мактабига бағишланган “Ўзбек ипагининг гулгун фасли” деб аталган китобни нашр эттирган эди. Айни дамда фонд навбатдаги китоб устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.


 
Китоб “Сўнмас ёғду” деб ном олган. Мазкур нашр ХХ аср тасвирий санъат устаси, Ўзбекистон халқ рассоми, рассом-монументалист ва портретист, ўз тасвирий санъат мактабини яратган уста-муаллим Чингиз Аҳмаровнинг ижодига бағишланган фундаментал нашрдир. Рассомнинг санъат асарлари, архив материаллар, шунингдек, замондошлари ва ўқувчилари хотиралари китобдан ўрин олган.
 
Китоб муаллифи, санъатшунослик доктори Акбар Ҳакимов уникал архив фотосуратлар ёрдамида китобхонларга Чингиз Аҳмаровнинг ижод ва ҳаёт йўлини очиб берди. Нашрда устоз асарларидан кўплаб намуналар илк маротаба нашр этилмоқда.


 
Бугунги кунда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди мазкур китобнинг инглиз тилидаги нусхасини нашр этиш устида иш олиб бормоқда.
 
“Сўнмас ёғду” китоби Ўзбекистон ўқув юртлари кутубхоналари, бадиий ва ижодий уюшмаларга тарқатилади ҳамда китоб дўконларида сотувга қўйилади.

Теглар:Ислом Каримов фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар