...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазифани уддалай олмаган “Насаф” бугун яна майдонга чиқади


13:09, 16.04.2018 Спорт
 3 058

Қаршиликлар Бирлашган Араб Амирликларида “Ал Васл” жамоаси меҳмони бўлишади.

Бугун, 16 апрель куни Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда майдонга чиқади.
 
Қаршиликлар бугун Бирлашган Араб Амирликларида “Ал Васл” жамоаси меҳмони бўлишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
 
ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 6-тур.
20:00. “Ал Васл” (БАА) – “Насаф” (Ўзбекистон)
“Ал Васл” стадиони.
Бош ҳакам: Амирул Изван Ёқуб (Малайзия)
Қанот ҳакамлари: Юсри Бин Муҳаммад (Малайзия), Ази Бин Зайнал (Малайзия)
Захира ҳаками: Жуффри Бин Али (Малайзия)
 
Маълумот учун, қаршиликлар бешта учрашувдан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибдилар. “Ал Васл” бунгача умуман очко ишлай олмаган.
 
Гуруҳда биринчи ўринни 12 очко билан Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси банд этган. Иккинчи поғонани эса 10 очко тўплаган Эроннинг “Персиполис” жамоаси эгаллаб турибди.
 
Бугунги учрашувлар натижасидан қатъий назар, “Ал Садд” ва “Персиполис” клублари Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида курашни давом эттиришади. “Насаф” эса мусобақани гуруҳ босқичида якунлайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф ОЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!