...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Пахтакор” Наманганда тўхтатилди, “Насаф” ва “Нефтчи” ҳам рақибларига очко улашди


15:01, 29.07.2018 Спорт
 3 124

Суперлиганинг 19-тур учрашувлари кечадан бошлаб старт олди.

Кеча, 28 июль куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тур учрашувларига старт берилди.
 
Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлган Суперлига пешқадами “Пахтакор”нинг ғалабали сериясига барҳам берилиб, мезбонлар кичик ҳисоб (1:0) да рақибларидан устун келдилар.
 
Бекободга сафар уюштирган “Нефтчи” ҳам “Металлург” жамоасига минимал ҳисоб билан ютқазди.
 
Эътиборлиси, Қаршида ўйнаган “Насаф” Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги АГМКга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Суперлига 19-тур
“Навбаҳор” — “Пахтакор” 1:0
Гол: Игорь Голбан (52).
 
“Металлург” — “Нефтчи” 1:0.
Гол: Исломбек Исоқжонов (71).
 
“Насаф” — АГМК 0:2.
Голлар: Музаффар Музаффаров (49), Зоҳир Пиримов (62).
 
Маълумот учун, бугун Суперлиганинг 19-тур ўйинлари давом эттирилади.
 
19:00 “Қўқон-1912” — “Суғдиёна”
20:00 “Қизилқум” — “Бухоро”
21:00 “Локомотив” — “Бунёдкор”.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Насаф АГМК Нефтчи Пахтакор Металлург Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!