...
МЕНЮ
ONLINE TV

Далаларда терим авжида. Эртанги об-ҳаво уларга ноқулайлик туғдирмайдими?


16:10, 18.09.2018 Бу қизиқ
 4 692

19 сентябрь куни республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши маълму бўлди.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 19 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Эртага Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +15…+17, кундузи +31…+33 даража бўлади.  Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражада кундузи +28…+33 даражада, шамолнинг тезлиги эса 3-8 м/с бўлиши кутиляпти.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18,  кундузи +28…+33 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +28...+33 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!