...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛнинг янги мавсуми бошланяпти. Илк кундаёқ финалга тенг ўйин бор


16:41, 18.09.2018 Спорт
 2 765

Бугун Европа чемпионлар лигасининг 2018/19 мавсумининг гуруҳ босқичига старт берилади.

Европа чемпионлар лигасининг 2018/19 мавсуми бошланишига оз соатлар қолмоқда. Бугун мусобақада 16 жамоа ўз иштирокини бошлайди.
 
Мусобақабини “Б” гуруҳи вакиллари бошлаб беришади. Мухлисларнинг диққат маркази Тошкент вақти билан 21:55 дан бошлаб Барселона ва Милан шаҳарларига қаратилиши кутилмоқда.
 
Ўтган мавсум ушбу мусобақада муваффақиятсиз иштирок этган “Барселона” клуби “Камп Ноу”да ПСВ жамоасини қабул қилади. Яна бир қизиқарли беллашув қўҳна Милан шаҳрида бўлиб ўтади. Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси “Жузеппе Меацца”да маҳаллий “Интер” клуби билан ўйнайди. Ушбу ўйинга турнинг марказий баҳсларидан бири сифатида қаралмоқда. Чунки, бу икки жамоа катта эҳтимол билан гуруҳда Барселонадан кейин иккинчи ўрин учун курашиши кутилмоқда.
 
Куннинг қолган 6 та ўйини 00:00дан бошланади.
 
“А” гуруҳида ҳам бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. Ўз миллий чемпионатларида кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмаётган “Монако” ва “Атлетико” жамоаларидан Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок этишга уринишларини кутиш мумкин. Ушбу гуруҳнинг яна бир баҳсида “Брюгге” Бельгияда Дортмунднинг “Боруссия”сини меҳмон қилади.
 
“C” гуруҳидан ўрин олган “Ливерпуль” – ПСЖ ўйини эса нафақат турнинг, балки мусобақанинг энг муросасиз баҳси бўлиши кутилмоқда. Ҳужумкор футбол фалсафасига асосланган ўйин намойиш этувчи жамоалар ҳозирча миллий чемпионатларида умуман йўқотишга учрамадилар, шунингдек, иккала жамоа собиқ “Дортмунд”чи немис мураббийлари Юрген Клопп ва Томас Тухел томонидан бошқарилмоқда. Шу боис бугун ушбу жамоалардан ҳужумкор, фантастик “футбол драмаси”ни кутиш мумкин. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Белградда “Црвена Звезда” “Наполи” ўртасида бўлиб ўтади.
 
“Д” гуруҳи доирасида эса Москванинг “Локомотив” клуби Истанбулга сафар уюштиради ва маҳаллий  “Галатасарай”га қарши баҳс олиб боради. Германияда эса “Шальке-04” ва “Порту” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ЕЧЛ Барселона ПСЖ Ливерпуль Тоттенхэм Интер Боруссия Д Монако Локомотив Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!