...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ 1/8 финалида ким ким билан куч синашиши маълум бўлди


16:51, 17.12.2018 Спорт
 5 651

Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган жамоалар ўзларининг нимчорак финалдаги рақиблари номини билиб олишди.

Бугун, 17 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқич учрашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган жамоалар ўзларининг нимчорак финалдаги рақиблари номини билиб олишди.
 
1/8 финали жуфтликлари билан танишинг:


 
“Шальке” – “Манчестер Сити”
 
“Атлетико” – “Ювентус”
 
“Манчестер Юнайтед” – “ПСЖ”
 
“Тоттенхэм” – “Боруссия”
 
“Лион” – “Барселона”
 
“Рома” – “Порту”
 
“Аякс” – “Реал”
 
“Ливерпуль” – “Бавария”
 
Гуруҳ ғолиблари 1/8 финалнинг биринчи баҳсларини сафарда (12/13 ёки 19/20 февралда), жавоб ўйинларини эса (5/6 ёки 12/13 мартда) – уйида ўтказади.
 
ЕЧЛ финали 1 июнь куни Мадридда — “Атлетико”нинг “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЕЧЛ 1/8 финал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!