...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон футзал терма жамоаси тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқди


18:52, 17.02.2016 Спорт
 2 374

Бу эса, ўз-ўзидан Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига боришни англатади...

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда “Uff.uz” хабар берди.

Голларни Дилшод Раҳматов 18 ва 39-дақиқаларда ҳамда Нодир Элибоевлар 31-дақиқада киритишди. Жуда қийин ўтган ўйинда Ўзбекистон футзалчилари керакли натижага эришди ва ҳақли равишда ярим финалга йўл олишди. 

Бу эса, ўз-ўзидан Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига боришни англатади, дейилади хабарда.  

Теглар:Футзал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!