...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Футзалчилар Ўзбекистонга қайтишди


10:45, 13.02.2018 Спорт
 3 892

Футзалчиларга Осиё чемпионатидаги ёрқин ўйин ва бронза медаллари учун миннатдорчилик билдирилди.

Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун баҳсида Ироқ терма жамоасини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлганди.




 
Кеча, 12 февраль куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкентга қайтиб келишди. Футзалчилар Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро аэропорти”да Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутассаддилари, мухлислар, ОАВ вакиллари ҳамда оила аъзолари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.




 
Футзалчиларга Осиё чемпионатидаги ёрқин ўйин ва бронза медаллари учун миннатдорчилик изҳор этилиб, келгуси мусобақаларда бундан ҳам катта натижаларга эришишларига тилак билдирилди.




 
Шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионати давомида уларни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтиб, халқаро майдонларда Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда беришди.  
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!