...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тушунмадик: ПРО-Лигада ўйнаши тасдиқланган “Хотира-79” жамоаси қаерга учиб кетди?


15:31, 28.02.2018 Спорт
 4 176

Аввалроқ, ПРО-Лигада ўйнаши тасдиқланган 16 жамоа номи расман тасдиқлангани ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2018 йилги Ўзбекистон Кубоги, Пролига, футзал ва аёллар ўртасидаги чемпионатга қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
 
Биринчи бўлиб, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига иштирокчилари ўз рақиблари номини билиб олишди.



Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг бу йилги баҳсларида 14 жамоа иштирок этади.
 
Биринчи турда қуйидаги жамоалар ўзаро кураш олиб борадилар:
 
"Нефтчи” (Фарғона) - "Навбаҳор” (Наманган)
"Севинч” (Қарши) - "Металлург” (Бекобод)
"Шўртан” (Ғузор) - "Бунёдкор” (Тошкент)
 АГМК (Олмалиқ) - "Сўғдиёна” (Жиззах)
"Пахтакор” (Тошкент) - "Локомотив” (Тошкент)
"Қизилқум Гули” (Навоий) - "Қўқон-1912” (Қўқон)
"Бухоро” (Бухоро) - "Андижанка” (Андижон)
 
Сўнгра футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланди. Бу йил футзал баҳсларида Ўзбекистон чемпионатида 12 жамоа қатнашадиган бўлди.
 
Биринчи турда ушбу ўйинлар ўтказилади:
 
"Бунёдкор” (Тошкент) - "Қизилқум” (Навоий)
"Металлург” (Бекобод) - "Нефтчи” (Фарғона)
"Локомотив” (Тошкент) - "Насаф” (Қарши)
"Бухоро” (Бухоро) - "Пахтакор” (Тошкент)
"Қўқон-1912” (Қўқон) - АГМК (Олмалиқ)
"Навбаҳор” (Наманган) - "Сўғдиёна” (Жиззах)
 
Кейин эса Пролига баҳсларига қуръа ташланди. Эсингизда бўлса, янги мавсум мусобақада 16 жамоа иштирок этиши ҳақида аввалроқ, хабар берган эдик.
 
Эътиборли томони шундаки, Уйчининг “Хотира-79” жамоаси ўрнини Ҳаққулободнинг “Норин” клуби эгаллаган.
 
ЎФА аввал ПРО-лигада иштирок этадиган 16 жамоа номи расман тасдиқлангани ва янги мавсумжа Наманган вилоятидан “Хотира-79” клуби қатнашиши ҳақида маълумот берганди.
 
Аммо бугунги қуръа шуни кўрсатиб бердики, бир неча кунлардан бери уй стадионларида машғулот ўтказаётган уйчиликлар номаълум сабабларга кўра, ПРО-Лигада иштирок эта олмайди.
 
Уларнинг ўрнига эса “Норин” жамоаси мусобақада қатнашади. Бу борада ЎФАдан расмий изох кутамиз.
 
Демак, 25 март куни старт оладиган ПРО-Лиганинг дастлабки турида ушбу тўқнашувлар бўлиб ўтади:
 
“Шўртан” - “Динамо”
“Сурхон” - “Зомин”
“Пахтакор-2” - “Истиқлол”
“Ифтихор” - “Норин”
“Андижон” - “Бунёдкор-2”
“Ёзёвон” -  “Локомотив-БФК”
“Хоразм” - “Машъал”
“Орол” - “Ғиждувон”
 
Тадбирни Ўзбекистон кубоги мусобақасига қуръа ташлаш жараёни якунлаб берди.
 
Қуръага кўра, 2017 йилги мавсумда яхши натижа қайд эта олган "Локомотив", "Насаф", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари мусобақани 1/8 финал босқичидан бошлашади.
 
1/16 финалда қуйидаги жуфтликлар ўзаро кураш олиб борадилар:
 
Изох: Ушбу босқич битта ўйиндан иборат бўлади.
 
“Истиқлол” – “Нефтчи”
“Ғиждувон” - “Қизилқум”
“Орол” - “Металлург”
“Локомотив-БФК” - “Навбаҳор”
“Динамо” – “Сурхон”
“Ифтихор” - “Қўқон-1912”
“Шўртан”  1/8 финалда ўйнайди
“Зомин” - “Сўғдиёна”
“Машъал” – “Хоразм”
“Ёзёвон” – АГМК
“Андижон” – “Бухоро”
“Норин” 1/8 финалда ўйнайди.
 
Ўйинлар тақвими Ўзбекистон футбол ассоциациясида расман тасдиқлангандан кейин сайтимиз саҳифалари пайдо бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ПРО-Лига футзал аёллар футболи Ўзбекистон кубони қуръа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!