...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Чемпионлар лигасига қуръа ташланади: Маросимни қачон ва қайерда кўриш мумкин?


13:37, 13.04.2018 Спорт
 3 405

Қуръа жараёнларини “Qalampir.uz” сайти матнли трансляция орқали ёритишни режалаштирган.

Бугун, 13 апрель куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
 
Унга кўра, Европа лигасига Тошкент вақти билан соат 15:00 да, Европа Чемпионлар лигасига эса соат 16:00 да қуръа ташланади. Сиз маросимни “Futbol TV” телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
 
Чорак финал босқичидан сўнг “Реал Мадрид”, “Ливерпуль”, “Рома” ва “Бавария” клублари ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.


 
Ярим финалнинг биринчи ўйинлари 24 ва 25 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 1 ва 2 май кунлари бўлиб ўтади. Финал учрашуви эса 26 май куни Киевдаги “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтади.
 
Европа лигасида эса чорак финал ўйинларидан сўнг “Арсенал”, “Атлетико”, “Зальцбург” ва “Марсель” клублари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди ва бугун улар ҳам ўз рақибларини билиб олишади.
 
Европа лигасининг ярим финалнинг биринчи ўйинлари 26 апрель, жавоб баҳслари эса 3 май куни бўлиб ўтади.
 
Финал учрашуви 16 май куни Лиондаги “Стад де Лион” стадионида бўлиб ўтади.
 
“Qalampir.uz” интернет-нашри ходимлари бугунги қуръа олдидан ўз тахминларини билдиришди.
 
Айюб Мустафо:
ЕЧЛ.
“Бавария” – “Ливерпуль”
“Рома” – “Реал Мадрид”
Европа Лигаси.
“Зальцбург” – “Атлетико”
“Марсель” – “Арсенал”.
 
Суннатилла Абдуллаев:
ЕЧЛ.
“Реал Мадрид” – “Бавария”
“Ливерпуль” – “Рома”.
Европа Лигаси.
“Зальцбург” – “Арсенал”.
“Марсель” – “Атлетико”.
 
Сиз ҳам ўз тахмин ва фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Айтганча, қуръа жараёнлари билан “Qalampir.uz” сайтида матнли танишиб боришингиз мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Европа лигаси ЕЧЛ қуръа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!