...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзал. Эрон яна Осиё – чемпиони!


19:10, 11.02.2018 Спорт
 3 093

Эронликлар Ўзбекистонни гуруҳ босқичида мағлуб этган Япония дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришди.

Бугун, 11 февраль куни футзал бўйича Хитой Тайпейида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мусобақаси якунига етди.
 
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун курашда Ироқни қийинчилик билан мағлубиятга учратганди.
 
Мусобақа ярим финалида Ўзбекистонни 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олган Эрон терма жамоаси 15-марта ўтказилган Осиё чемпионатида 12-марта чемпионликни расмийлаштирди.
 
Эронликлар Ўзбекистонни гуруҳ босқичида мағлуб этган (2:4) Япония дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришди.
 
Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, лекин иккинчи бўлимда “Осиё гиганти” катта тажриба эвазига рақибини тор-мор этди. Шу тариқа футзал бўйича ўтказилган Осиё чемпионати-2018 мусобақаси якунига етди.
 
Осиё чемпионати-2018.
Финал.
Япония - Эрон 0:4.
Голлар: Ҳассанзода 19, 28, Таваколи 21, Тойиби 39.
 
1-ўрин. Эрон
2-ўрин. Япония
3-ўрин. Ўзбекистон
4-ўрин. Ироқ
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эрон Япония футзал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!