...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада ўртача иш ҳақи канчалигини биласизми?


10:09, 22.11.2018 Бу қизиқ
 15 150

Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 157,1 минг тенгени, Остонада эса 232,5 минг тенгени ташкил этади.

Қозоғистон иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши аҳоли даромадларининг 9,4% га ўсишига олиб келди. Жорий йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 232,5 минг (630 АҚШ доллар) тенгени ташкил этди. Бу хақда Остона шаҳрининг стратегик ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Расул Уразгулов маълум қилди.
 
Қозоғистоннинг бошқа вилоятларида ўртача иш ҳақи 157,1 минг (427 АҚШ доллар) тенгени ташкил этди. Кўриниб турибдики, остоналиклар Қозоғистоннинг бошқа вилоятлари аҳолисига нисбатан 75 минг(205 АҚШ доллар) тенге кўпроқ даромад топишади.
 
Остонада жорий йилнинг иккинчи чорагида ишсизлик даражаси 4,5% ни ташкил этди, бу кўрсатгич ўтган йили 4,9% ни ташкил қилганди. Мазкур давр мобайнида 18607 та янги иш ўрни яратилди. Шундан 14082 таси кичик ва ўрта бизнес соҳасига тўғри келди.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Остона Ўртача иш ҳақи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!