...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов келаси ҳафта Остонага борадими?


11:18, 24.10.2018 Жамият
 1 381

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат раҳбари келаси ҳафта сафарга чиқиши мумкин.

Жорий йил 2 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтади.
 
МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари тор доирадаги йиғилишда иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишади, шунингдек, кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказиладиган жой белгиланади.
 
МДҲ мамлакатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгайтирилган таркибда 13 масалани кўриб чиқиши белгиланган.


 
Хусусан, МДҲга аъзо давлатларнинг ядро ёки радиация ҳалокатига тайёргарлик кўриши ва бу фалокатлар оқибатини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш бўйича Давлатларнинг биргаликда ҳаракат қилиши тўғрисидаги келишуви ҳам муҳокама этилиши режалаштирилган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ушбу кенгашга бориши ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МДҲ Остона Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар