...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқувчи юк машинасида одам босиб кетди


10:42, 24.10.2018 Жамият
 6 638

Воқеа Хоразм вилоятида юз берган.

Жорий йил 21 октябрь куни тунда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги фермер хўжалигининг шоли экилган дала майдонида Газ-53 юк машинаси одамни босиб кетди.
 
Фермер хўжалигининг раҳбарига тегишли бўлган юк автомобилини Урганч туманида яшовчи, 17 ёшли коллеж ўқувчиси С.Р. бошқараётган бўлган. Газ-53 ғилдираги шоли ғарами устида ётган, фермер хўжалиги ишчиси, 29 ёшли Ж.Р.нинг бошини босиб ўтган. Оғир тан жароҳати олган Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этган.


 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хоразм вилояти ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар