...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада Сурия бўйича “учлик” тўпланади


16:24, 09.05.2018 Олам
 3 105

Конференцияда кафил давлатлардан ташқари кузатувчилар ҳам бўлади.

Аввалроқ, Сурияда мухолифатчилар қуролларини ҳукуматга топшираётгани ва аста-секинлик билан мамлакат бирлаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Жорий йил 14-15 май кунлари Сурияда вазиятни барқарорлаштириш бўйича IX Халқаро учрашув Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтади.
 
Учрашувга кафил давлатлар – Эрон, Россия, Туркиядан ташқари Сурия ҳукумати ва мухолифат гуруҳлари делегацияси, шунингдек, БМТ таклиф қилинган. АҚШ ва Иордания анжуманда кузатувчи сифатида иштирок этиши белгиланган.
 
Маълумотларга кўра, Остонадаги музокаралар давомида давлатлар Суриядаги ҳозирги вазият, гуманитар масалалар, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва келгусида ушбу араб мамлакатидаги вазиятнинг барқарорлиги учун амалга ошириладиган ишларни кўриб чиқадилар.
 
14 май куни икки томонлама ва кўп томонлама музокаралар ўтказиш ва 15 май куни умумий кенгаш йиғилиши режалаштирилган.
 
Маълумот ўрнида, Сурияда тинчлик ўрнатишга бағишланган сўнгги анжуман Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Остона саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!