...
МЕНЮ
ONLINE TV

Курдлар ўзбекистонлик ИШИД жангариларини ҳукуматга топширишга тайёр


16:44, 15.01.2019 Жамият
 9 441

ИШИД сафида жанг қилганларнинг мингдан ортиғи курдлар асирига айланган.

Суриялик курдлар ўзларида асирликда сақланаётган мингдан ортиқ ИШИД жангариларини ўзи келган давлат ҳукуматига топширишга тайёр. Бироқ кўпгина мамлакатлар уларни қайтаришга шошмаяпти. Бу ҳақда Сурия Курдистонининг Москвадаги вакили Ршад Биенаф маълум қилган.
 
“SDF (курдлар тузган “Сурия демократик кучлари”) асирлигида дунёнинг 40 мамлакатидан келиб ИШИДга қўшилган жангарилар бор. ИШИД сафида жанг қилганларнинг мингдан ортиғи бизнинг қўлимизда.Уларнинг орасида аёллар ва болалар бор. У ерда МДҲ мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Биз кўпгина мамлакатларга ўз фуқароларини олиб кетишлари учун расмий мурожаат билан чиқдик. Аммо камчилик бунга жавоб қайтарди”, деган Биенаф.
 
Бир нечта Африка мамлакати ўз фуқароларини курдлар қўлидан олиб кетган. Россия ҳам ўз фуқароси бўлган аёллар ва жангариларнинг болаларини қайтарган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 8 нафар ИШИД жангариси суриялик курдларга асир тушганди. Уларнинг орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Курдлар Сурия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар