...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Шодмонов Остонада


18:40, 25.10.2018 Жамият
 2 563

Икки кун давомида конференция дастури доирасида олий даражадаги сессиялар, турли тадбир ва кўргазмалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Бугун, 25 октябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференцияда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ушбу тадбир жаҳондаги бирламчи тиббий тизимининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун дунё давлатларининг соғлиқни сақлаш етакчиларини бирлаштирди.


 
Ушбу глобал конференция дунёнинг барча мамлакатларида сифатли ва сифатли тиббий хизматларни тақдим этиш имкониятларини яхшилашга ёрдам беради. Унда барча мамлакат вакиллари соғлиқни сақлашнинг умумий қамрови ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун бирламчи тиббий ёрдамга инвестицияларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
 
Икки кун давомида конференция дастури доирасида олий даражадаги  сессиялар, турли тадбир ва кўргазмалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Теглар:Алишер Шодмонов Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар