...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон тиббиётида электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришга старт берилди


15:12, 22.12.2018 Жамият
 1 532

Грантлар ажратилиб, тиббиётда электрон тизимни татбиқ этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилгани айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси бўлими директори Клаудиа Стейн бошчилигида ЖССТделегацияси билан учрашди.
 
Унда “20182020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллиги ўртасидаги икки йиллик ҳамкорлик келишуви” доирасида соғлиқни сақлаш ахборот тизими ва маълумотларни бошқариш учун халқаро стандартлардан фойдаланиш бўйича техник кўмаклашув амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.
 
Мулоқот давомида соғлиқни сақлаш ахборот тизимини ривожлантириш “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, кадрлар салоҳиятини мониторинг қилиш, баҳолаш, ўқитиш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказиш, халқаро экспертларни жалб этиб, соҳа мутахассислари учун тренинглар ўтказиш, электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга грантлар ажратиш масалалари ҳал этилди.
 
Учрашувда ЖССТ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш доирасида соҳага доир маълумотларни бошқариш жараёнига грантлар ажратилиб, тиббиётда электрон тизимни татбиқ этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилгани айтилди. 

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар