...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 100 миллион евролик кўп тармоқли немис клиникаси барпо қилинади


11:52, 16.01.2019 Жамият
 2 251

Кейинчалик вилоятларда ҳам немис технологияси асосида ишлайдиган шундай кўп тармоқли клиникалар очилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли Мангейм университети клиникаси билан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига амалга оширажак ташрифи олдидан 14 январь куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида умумий қиймати 4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди.
 
Шулар қатори соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида Германиянинг OPASCA, “Fresenius Vamed” ҳамда “Dautrus Capital” каби нуфузли компаниялари билан амалга оширилиши мўлжалланаётган қатор истиқболли лойиҳалар ҳам бор.
 
Жумладан, Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда германиялик ҳамкорлар билан пойтахт Тошкентда тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли клиника бунёд этиш юзасидан келишув имзоланди. Лойиҳага 100 миллион евро миқдоридаги инвестиция жалб этилади. Қувонарлиси, кейинчалик вилоятларда ҳам немис технологияси асосида ишлайдиган шундай кўп тармоқли клиникалар очилиши режалаштирилган.
 

Теглар:Ўзбекистон-Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар