...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жужанна Якаб Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлардан ҳайратда!


09:54, 20.11.2018 Жамият
 2 061

“Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси  директори Жужанна Якаб билан учрашди.
 
Алишер Шадманов Ўзбекистонда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимидаги ижобий ўзгаришлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатининг ошиб бораётгани, соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, истиқболдаги режа ва дастурлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
 
“Мамлакатингиздаги тиббиёт соҳасига оид ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораяпмиз. Эътиборли томони, дунёнинг биронта давлатида кузатилмаган ҳолат, сўнгги икки йил ичида соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишга қаратилган 130га яқин ҳужжат имзолангани диққатга сазовор. Тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган 7 йиллик ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ҳам атрофлича ўрганиб, таклифларимизни бердик. Ишонаманки, дунё давлатларининг энг илғор тажрибаларини ўзида уйғунлаштирган ушбу концепция тизимни янада ривожлантириш, аҳоли саломатлигини асраш баробарида, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини ҳам беради”, дейди Жужанна Якаб.


 
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.
 
ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якабнинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Теглар:Жужанна Якаб Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар