...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасида “йўл харитаси” имзоланди


13:02, 27.10.2018 Жамият
 1 437

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов билан учрашди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни савлаш вазири Алишер Шодмонов Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференциясида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тадбирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда фуқароларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга, жумладан, бирламчи тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
 
“Ҳозирда Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатадиган 2 370 та тиббиёт муассасалари тармоғи мавжуд. Тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, аҳолини кенг миқёсда қамраб олиш, уларни бирламчи тиббий ёрдам билан сифатли ва бепул таъминлаш мақсадида, ҳукумат қарорига мувофиқ, қишлоқ жойлардаги амбулатория хизматида катта ўзгаришлар амалга оширилди”, дейди Алишер Шодмонов.
 
Вазир бирламчи соғлиқни сақлаш тизимини профилактик ва патронаж ишларга йўналтириш, Республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказлари томонидан аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш ҳамда бирламчи тиббий ёрдам амалиётида диагностика ва даволаш стандартларини мувофиқлаштириш каби вазифалар ижроси йўлида ҳам фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини қайд этган.
 
Шу куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири  Елжан Биртанов билан учрашди. Унда тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида икки томонлама келишув ҳамда “йўл харитаси” имзоланди.

Теглар:Алишер Шодмонов Елжан Биртанов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар